Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

"Анадолу" агентлигига тиббиёт муассасаларидаги манбалар маълум қилишича, ҳужум Ғазанинг ғарбида жойлашган Ал-Рималь туманидаги тиббий марказга амалга оширилган. У ерда ички кўчирилган фаластинликлар жойлашган эди.

Ҳужум оқибатида 6 киши, шу жумладан бир чақалоқ ҳалок бўлган, 15 киши эса тан жароҳати олган.

Ғазадаги вазият тобора ёмонлашмоқда. Ҳарбий ҳаракатлар натижасида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони ортиб бормоқда.

Киритилди: 17:48 07.07.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!