Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг Ғазога берган зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазога берган зарбаси оқибатида сув учун навбатда турган болалар ҳалок бўлди

"Фавқулодда хизматлар ходимларининг маълумотига кўра, якшанба куни Ғазо марказида амалга оширилган Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, уларнинг олти нафари сув тўлдириш учун навбатда турган болалар бўлган", дейилади нашр хабарида.

Гувоҳларнинг айтишича, Исроил дрони Ал-Нусейрат қочқинлар лагеридаги сув цистернаси ёнида бўш идишлар билан турган одамларга ракета йўллаган. Исроил ҳарбийлари ҳозирча ушбу ҳодисага изоҳ бермади.

Қизил Хоч жамияти маълумотига кўра, 27 майда Ғазода янги озиқ-овқат тарқатиш пунктлари очилганидан бери шифохоналар 3400 дан ортиқ жароҳатланган кишини қабул қилган, 250 дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йил давомида рўй берган шу каби ҳолатларда барча жабрланганлардан кўпроқ ҳисобланади.

Киритилди: 18:28 14.07.2025. Ўқилди: 408 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!