Исроилнинг Ғазо сектори марказий ва жанубий ҳудудларига берган авиазарбалари натижасида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.
Бу ҳақда тиббий манбаларга таяниб, "Al-Jazira" телеканали хабар берди.
"Исроилнинг чоршанба куни эрталаб Ғазо секторининг марказий ва жанубий ҳудудларига уюштирган ҳужумлари натижасида 21 киши ҳалок бўлди”, — дейилади телеканал хабарида.
Хабар қилинишича, зарбалар Хон Юнис ва Рафаҳ шаҳарларидаги турар-жой бинолари ва қочқинлар чодирларини ўз ичига олган.
Исроил Мудофаа вазири Изрэль Кац Ғазо секторидаги Исроил армияси операциялари кенгайтирилганини маълум қилди.