Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия учун катта иқтисодий халокат!: Urals нефти нархи кескин арзонлаб кетди

Россия учун катта иқтисодий халокат!: Urals нефти нархи кескин арзонлаб кетди

Россиянинг Urals нефти нархи 2023 йил июлидан бери илк бор бир баррель учун 50 доллардан пастга тушиб кетди.

9 апрель куни Приморскдан жўнатилган нефть тури 47,54 доллардан, Новороссийскдан жўнатилгани эса 48,39 доллардан сотилди, деб хабар бермоқда "РБК" Аргус нашрига асосланиб.

Январь ойидан бери Urals нархи учдан бир қисмга арзонлашди, ҳозирги нарх эса бюджетга киритилган даражадан (69,7 доллар) деярли 20 долларга паст. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 50 доллардан паст нархларда Молия вазирлиги 1,9 триллион рублгача, 45 долларгача тушганда эса 3 триллион рублгача нефть даромадларини йўқотиши мумкин.

Ҳар тўртинчи рубли нефтдан келадиган федерал бюджет аллақачон тақчилликка дуч келди - биринчи чоракда у йиллик режадаги 1,1 триллион ўрнига 2,17 триллион рубль тақчилликни қайд этди. Март ойидан бошлаб Миллий фаровонлик жамғармасидан валюта сотиш бошланди.

Мутахассислар огоҳлантирмоқда: ҳукумат харажатларни қайта кўриб чиқишга ва қатъий тежамкорликка тайёрланишига тўғри келади. Бироқ, ҳарбий соҳаларга тегишли харажатлар ўзгартирилмайди - таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳарбий-саноат мажмуасини молиялаштириш аллақачон олдиндан таъминлаб қўйилган.

Киритилди: 23:18 11.04.2025. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!