Трамп Украинадан Россия босқини бошланганидан кейин АҚШ Киевга берган миллиардлаб долларлик ёрдамни қайтаришни талаб қилмоқда — Тhe New York Times.
Газетанинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, янги келишув қуйидагиларни ўз ичига олади:
— Украина Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Қўшма Штатлардан ҳарбий ва молиявий ёрдам сифатида олган миллиардлаб долларларлик маблағларни қоплаши зарур;
— Украина табиий ресурсларни ўзлаштиришдан олинадиган фойданинг ярмини АҚШ назоратидаги фондга ўтказиши керак;
— Вашингтон то Киев уруш давомида олган барча пулларни устига йилига 4% қўшилган ҳолда қайтармагунча, ушбу фонддаги активларни мусодара қилишни талаб қилмоқда;
— Битимда Украина хавфсизлиги бўйича кафолатлар ҳақида ҳеч қандай сўз юритилмаган.