Бугун Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дейр ал-Балаҳга Исроилнинг иккита ҳаво ҳужуми натижасида етти киши, жумладан, ХАМАСнинг юқори лавозимли амалдори ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Al Arabiya ХАМАС манбасига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, ҳалок бўлганлардан бири гуруҳнинг Дейр ал-Балаҳдаги қуролли қанотининг маҳаллий қўмондони Муҳаммад ал-Хули бўлган.
Тиббий мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлган олти киши орасида 16 ёшли бола ҳам бор.
Исроил ҳарбийлари ва ХАМАС ҳали бу масала бўйича расман изоҳ беришмаган.