Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг айтишича, ХАМАС топширган учта жасад исроиллик маҳбусларга тегишли эмас

Исроилнинг айтишича, ХАМАС топширган учта жасад исроиллик маҳбусларга тегишли эмас

Исроил томони Г‘азодаги отешни тўхтатиш ва асир алмашиш келишуви доирасида 31 октябрь куни ХАМАС томонидан топширилган уч нафар жасад қолдиқлари ҳеч бир исроиллик маҳбусга тегишли эмаслигини маълум қилди.

Тел-Авивдаги Абу Кабир суд-тиббий институтида ўтказилган идентификация натижаларига кўра, жасад қолдиқлари исроиллик асирлар билан боғлиқ эмаслиги аниқланган.

Исроил ОАВнинг ёзишича, ХАМАС жасадлар шахси аниқланмагани ҳақида Исроил томонини олдиндан хабардор қилган.

Жума куни ХАМАС асирга олинган исроилликларга тегишли деб ҳисобланган учта жасад қолдиқларини Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширган эди.

Қолдиқлар шахсини аниқлаш учун Тел-Авивдаги суд-тиббий институтига етказилган.

Маълумот учун, Г‘азода 10 октябрдан кучга кирган сулҳ келишуви доирасида тирик асирлар алмашинувидан сўнг 28 нафар исроиллик маҳбуснинг жасади Г‘азо секторида қолган.

ХАМАС аввалроқ 19 нафар жасадни Исроилга топширган, бироқ текширув натижаларига кўра, улардан бири Г‘азода қолган маҳбусларга тегишли эмаслиги, иккинчиси эса аввал асирга олинган шахснинг танаси қисмларидан иборат экани маълум бўлган.

Ҳозирги вақтда Г‘азо сектори ҳудудида 11 нафар исроиллик маҳбуснинг жасади сақланмоқда.

Киритилди: 14:59 02.11.2025. Ўқилди: 750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!