Исроиллик журналист Йоана Гонен Сде Тейман ҳарбий қамоқхонасида фаластинлик маҳбусни қийноққа солган ва жинсий тазйиқ қилган аскарларни “қаҳрамон” сифатида кўрсатишга уринишларни қаттиқ танқид қилди.
Гонен “Haaretz” нашрида чоп этилган мақоласида Тел-Авив ҳукумати мазкур жиноятни яширишга ҳаракат қилаётганини кескин қоралади. Унинг таъкидлашича, бу ҳолат “замонавий Исроилнинг шармандалик ва хорлик билан тўла қиёфасига айланди”.
Журналист савол қўйди:
“Охир-оқибат биз нима хоҳлаган эдик? Қийноқлар тинчгина, дунё билими ва аралашувисиз амалга оширилиши учунми?”
Мақолада айтилишича, фаластинлик маҳбуснинг зўрланишига оид видеони оммавий ахборот воситаларига сизнирган собиқ бош ҳарбий прокурор Йифат Томер-Йерушалми ҳибсга олинган. Шу орқали ҳукумат жиноятни фош этган шахсни жазолаб, айбдорларни ҳимоя қилаётгани таъкидланган.
Гоненнинг ёзишича, ҳукумат жиноятни яшириш билан шуғулланаётган бир пайтда, Сде Тейман қамоқхонасидаги тасвирлар Исроил жамоатчилигида қаттиқ муҳокамаларни келтириб чиқарган.
“Замонавий Исроилни ҳеч ким қўли боғланган ҳолда фаластинлик маҳбусга ҳужум қилган беш аскардан кўра яхшироқ ифода этолмайди”, — деб ёзди Гонен.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, Исроил қамоқхоналарида 10 мингдан ортиқ фаластинлик, жумладан аёллар ва болалар сақланмоқда. Улар кўпинча қийноқлар, очлик ва тиббий эътиборсизликка дуч келмоқда.