Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Исроиллик ҳарбий аёлнинг Ливандаги черков олдида тушган сурати можарога сабаб бўлди

Исроиллик ҳарбий аёлнинг Ливандаги черков олдида тушган сурати можарога сабаб бўлди

Исроиллик ҳарбий аёлнинг Ливан жанубидаги вайроналар орасида қолган черков олдида жилмайиб суратга тушиши ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди.

L'Orient Today нашрининг хабар беришича, сурат Ливан жанубидаги Бинт-Жубайл туманига қарашли, Исроил назорати остидаги Ал-Кауза христиан қишлоғида жойлашган Авлиё Юсуф черкови олдида олинган.

Чоршанба куни тарқалган тасвирда черковнинг кириш қисми тупроқ уюмлари билан тўсилиб қолгани, бино эса вайроналар орасида турганини кўриш мумкин.

Можаро ортидан Ал-Кауза муниципалитети раҳбари Рим папасига мурожаат қилиб, 120 йиллик тарихга эга Авлиё Юсуф черковини ҳимоя қилишни сўради.

Франциядаги католик уюшмаси ҳам мурожаатни қўллаб-қувватлаб, «Диний муқаддас қадамжоларга тажовуз қилишга йўл қўйиб бўлмайди», дея таъкидлади.

Аввалроқ Ливанда исроиллик ҳарбий Биби Марям ҳайкалига сигарет қистириб қўйгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 18:59 29.10.2026. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!