Яман шимолида ҳукмронлик қилаётган шиаларнинг "Ансор Аллоҳ" ҳаракати (ҳусийлар) Тел-Авив жанубидаги Исроил ҳарбий нишонига баллистик ракета билан ҳужум қилганини маълум қилди.
Жума куни ҳусийчилар Исроил шимолидаги Хайфу шаҳрига икки марта ракета ҳужуми уюштирганини маълум қилди.
"Яман қуролли кучларининг ракета қўшинлари (ҳусийлар - таҳр.) ҳарбий операция ўтказди, унинг давомида "Фаластин-2" гипертовушли баллистик ракетаси билан босиб олинган Яфа (Тел-Авив - таҳр.) ҳудудининг жанубида Исроил душманининг ҳарбий нишонига зарба берди," - дейилади ҳусийлар қуролли кучлари вакили Яҳё Сариянинг баёнотида.
Ҳусийчилар март ойидан бери Ғазо секторидаги сулҳ тугагандан ва Исроил у ерга гуманитар ёрдам юборишни тўхтатганидан кейин Исроилни ўққа тутишни қайта бошлади.