Туркия билан ҳарбий можаро юзага келиши мумкин ва Исроил армияси бунга тайёр бўлиши керак, деб ёзади The Jerusalem газетаси Нагель қўмитаси ҳисоботига таяниб.
Қайд этилишича, ҳарбий можарога Туркиянинг Усмонлилар империясини тиклаш истаги сабаб бўлиши мумкин. Анқара Сурия гуруҳлари билан бирлашиб, минтақадаги беқарорликни кучайтириш учун улардан фойдаланиши эҳтимоли бор. Эрдўғоннинг сиёсати Исроил манфаатларига душман ва Эрон таҳдидидан ҳам хавфлироқ бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, Нагель қўмитаси Исроил ҳукуматига Туркия билан можарога тайёргарлик кўриш учун Ф-15 қирувчи самолётлари, ёнилғи қуйиш самолётлари, сунъий йўлдошлар ва дронларни сотиб олишни тавсия қилган. Иордания водийси бўйлаб чегараларни мустаҳкамлаш ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини мустаҳкамлаш зарур.