Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ливан жанубининг ўққа тутилишига жавобан Исроил шимолидаги Байт Хилел шаҳри томон ўнлаб ракета учирди.
Ал Маядеэн телеканалининг хабар беришича, жангчилар бир нечта ракета тизимларидан 50 дан ортиқ снаряд отган.
Исроилнинг 15 аҳоли пунктида ҳаво ҳужуми сиреналари янграгани қайд этилмоқда.
Маълумотларга кўра, Исроил ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ракета ва миномёт ҳужумини қайтаришга уринган.
Снарядлар зарбаси ҳақидаги хабарлар Байт Хилел, Кирят Шмона ва Мисгав Амадан олинмоқда.