Нетаняҳу Яманнинг Ҳодейда портига ҳужумни "ҳусийларнинг Тел-Авивга дрон ҳужуми ва бошқа юзлаб ҳужумларига тўғридан-тўғри жавоб" деб атади.
Исроил бош вазирининг сўзларига кўра, Ҳодейда порти ҳарбий мақсадларда, жумладан, Эрон қуролларини олиб киришда фойдаланилган.
"Исроил ҳар қандай йўл ва воситалар билан ўзини ҳимоя қилади, унга ҳужум қилганлар жуда катта товон тўлайди", — дея қўшимча қилди Нетаняҳу.