Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроилда ҳарбий маълумотларни ошкор қилган америкалик журналист ҳибсга олинган

Исроилда ҳарбий маълумотларни ошкор қилган америкалик журналист ҳибсга олинган

Исроил полицияси америкалик журналист Жереми Лоффредони Эроннинг Исроил ҳарбий объектларига ракета ҳужуми оқибатлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун ҳибсга олди . Бу ҳақда Исроилнинг Йнет ахборот портали хабар берди .

Хабар қилинишича, 28 ёшли мустақил журналист Неватим авиабазаси ва Исроил разведкаси штаб-квартирасига Эрон ракеталари урилгани ҳақидаги далилларни чоп этган. У, шунингдек, Неватим ҳаво базасидан Ғазо секторига ҳаво ҳужумлари уюштириш учун фойдаланилгани ва Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху томонидан бошқарилган хусусий самолётнинг бу ерда жойлашгани даъво қилинган .

Шу муносабат билан Лоффредога уруш пайтида душманга ёрдам бериш ва унга маълумот бериш айби қўйилиши мумкин.

Киритилди: 01:00 12.10.2024. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!