Исроилнинг Тель-Авив университети жамоаси дунёдаги биринчи «қулоқ-бот»ни яратди.
«MDPI» маълумотларига кўра, ўлик чигиртка қулоғи жойлаштирилган робот атрофдаги товушларни эшитиб, уларга жавоб бера олган.
Тажриба пайтида, бир маротаба қарсак «эшитиб» робот олдинга силжиган, икки қарсак эшитганидан сўнг эса орқага қайтган.
Олимларнинг таъкидлашича, биологик «тизим» илгари ишлатилган электрон микрофонлардан кўра самаралироқ бўлиб чиққан.