Шин Бет ва Исроил полицияси ходимлари Эрон агентлари билан алоқада бўлганликда гумон қилинган журналистни ҳибсга олишди.
Бу ҳақда Ynet хабар бермоқда.
Хабарга кўра, гумондор январь ойи охирида, полиция кибербўлимига бир нечта номаълум шахслар ҳақида хабар берганидан бир неча кун ўтгач ҳибсга олинган.
Нашрнинг таъкидлашича, журналист билан ижтимоий тармоқлар орқали боғланиб, ундан пул мукофоти эвазига ультра-православ яҳудийларнинг норозилик намойишлари ва Қуддус марказий кўчаларини суратга олиш сўралган. Дастлаб у ҳеч нарсадан шубҳаланмаганини даъво қилган, чунки у ўз ишида шунга ўхшаш сўровларни олган. Кейинчалик у шахсан кибербўлим билан боғланиб, сўровларни хабар қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари унинг ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришга ҳаракат қилишган, аммо уларнинг сўрови апелляция суди томонидан рад этилган. Нашрнинг таъкидлашича, у ҳозирда уй қамоғида.