Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроилда 1 200 дан ортиқ ултра-ортодокс яҳудийни ҳибсга олиш учун ордерлар берилди

Исроилда 1 200 дан ортиқ ултра-ортодокс яҳудийни ҳибсга олиш учун ордерлар берилди

Бунга сабаб улар Исроилда чақирув қоғози олгандан кейин ҳарбий хизматга бормаган.

Бу ҳақда Исроилнинг Тhe Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

2024 йилнинг ёзида армияга чақирилган 18-26 ёш оралиғидаги 3 минг нафар чақирилувчидан атиги 461 нафари ҳарбий хизматга келган.

Исроил Олий суди 2024 йил июн ойида ултра-ортодокс яҳудийларнинг диний мактаблари талабаларини ҳарбий хизматдан озод қилиш тўғрисидаги қарорни бекор қилган эди.

Малумот учун, ултра-ортодокс яҳудийларнинг эътиқодига кўра уларга ҳарбий хизматни ўташ ва қуролли ҳаракатларда иштирок этиш мумкин эмас.

Киритилди: 09:06 04.02.2025. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!