Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил зарбасида 4 нафар журналист ҳалок бўлди

Исроил зарбасида 4 нафар журналист ҳалок бўлди

Исроил ҳарбий авиацияси жанубий Ғазодаги Носир касалхонасини нишонга олди. Ҳужум натижасида 20 нафар одам ва 4 журналист ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганлар орасида Reuters, Associated Press, Al Jazeera ва NBC агентликлари мухбирлари бор. Яна бир Reuters мухбирининг яралангани хабар қилинди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) маълумотича, 2023 йилдан буён Ғазода 190 дан зиёд журналист ўлдирилган.

Исроил армияси журналистлар махсус нишонга олинмаганини билдирди ва ҳодисани тергов қилишини маълум қилди.

Уруш бошлангач, Ғазода 62 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Киритилди: 18:56 25.08.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!