Исроил ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда яшовчи фаластинликларга Рамазон ойининг биринчи таровиҳ намозини Исломнинг энг муқаддас жойи – Шарқий Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидида ўқишни тақиқлади.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил полицияси "ал-Ақсо"га фақат 40 ёшдан ошган аёллар ва эркакларга киришга рухсат берган, бироқ юзлаб фаластинликларга рухсат бермаган.
Гувоҳларнинг айтишича, Рамазон ойининг илк таровиҳини ўқиш учун келган кўп сонли фаластинлик Ҳарам аш-Шариф дарвозаси олдида тўпланган ва Исроил полицияси фаластинликларга қарши куч ишлатиб, масжид-и Ақсага киришига тўсқинлик қилган.
Исроил ҳукумати 5 март куни берган ёзма баёнотида, ўта ўнгчи ҳамкорлар талабига зид равишда Фаластинликларнинг ишғол остидаги Шарқий Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидида Рамазон ойида ибодат қилишларини чекламаслигини билдирди.
Фаластинликлар Шарқий Қуддус келажакдаги мустақил Фаластин давлатининг пойтахти эканлигини, бироқ Исроил Шарқий Қуддусни, жумладан, "Ал-Ақсо" масжидини яҳудийлаштириш орқали ўз кимлигини ўзгартиришга ҳаракат қилаётганини таъкидламоқда.