Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яманнинг ғарбидаги Ходайда вилоятидаги иккита портга ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Яманнинг "Al Masirah" телеканали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қизил денгиздаги Салиф ва Ходайда портлари зарбага учраган.
Бундан олдин Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ҳаво ҳужуми натижасида Яман пойтахти Санодаги аэропортни бутунлай вайрон қилган эди. Шунингдек, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари шаҳар чеккасидаги Даҳбан электр станциясига ҳам ҳужум қилди.