Операция доирасида тунда Ходейда, Салиф ва Рас-Иса портларига зарба берилди. Исроил ҳусийлар фойдаланган объектлар нишонга олинганини айтди. Унда 20 га яқин қирувчи самолёт 50 дан ортиқ ўқ-дорилардан фойдаланди.
Яманга ҳам Теҳронга бўлганидек муносабатда бўлишади, деди Исроил мудофаа вазири Кац.
Аввалроқ, Аl Mayadeen телеканали Исроил Яманнинг Ходейда портига ҳаво ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган эди.
Яман ҳусийси вакилининг айтишича, ҳусийлар ҳаво кучлари Исроил ҳужумига қарши курашмоқда.