Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил ядровий қурол масаласини дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёр

Исроил ядровий қурол масаласини дипломатик йўл билан ҳал қилишга тайёр

Исроил Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олишни истайди, бироқ бу масалани дипломатия йўли билан ҳал қилишга тайёр.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Telegraph газетасига берган интервьюсида маълум қилган.

Вазир Франциянинг Фаластин давлатини тан олиши масаласига тўхталиб, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши хавфи ҳақида ҳам гапирди. У, шунингдек, Исроил май ойидаёқ Эронга ҳужум қилишни режалаштиргани ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Мен хавфсизлик кабинети ва барча ёпиқ форумларнинг аъзосиман ва бундай қарор эсимда йўқ. Бундай қарор қабул қилинган деб ўйламайман. Лекин Исроил Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш мақсадига содиқ. Агар бу мақсадга дипломатик йўл билан эришиш мумкин бўлса, бу қабул қилинади", - деди Саар.

Сиёсатчи, шунингдек, Исроил ҳукумати Эрондаги ядро қуроли бўйича АҚШ ва Европа билан алоқада эканини таъкидлади.

"Эрон ўз халқаро мажбуриятларига доим бепарво муносабатда бўлиб келган. Мен улар зарурий ечимга эришмаслик учун қандайдир қисман келишувларга эришишга ҳаракат қилишларини истисно қилмайман... Эрон заиф ҳолатда ва бундан мақсадга эришиш учун фойдаланиш керак", - дея қўшимча қилди Саар.

Киритилди: 15:59 20.04.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!