Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил ХАМАСдан 10 нафар гаровга олинганларни озод қилишни кутмоқда

Исроил ХАМАСдан 10 нафар гаровга олинганларни озод қилишни кутмоқда

Кейинги бир неча кун Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар учун ҳал қилувчи бўлади. Янги келишув доирасида Исроил томони яна 10 нафар гаровга олинганларни озод қилиш ва ўлганларнинг жасадларини қайтаришни кутмоқда.

Бу ҳақда Исроил ТИВ маълум қилди.

"Ҳозирда ХАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Келгуси бир неча кун ҳал қилувчи бўлади. Келишув доирасида ХАМАС гаровга олинганларнинг бир қисмини, 10 кишини озод этишини кутмоқдамиз. Ва ўлганларнинг баъзи жасадларини қайтаради”, - деди у.

Шу билан бирга, Исроил томони ХАМАС билан музокаралар муваффақияциз якунланган тақдирда Ғазода ҳарбий ҳаракатлар фаоллашишини истисно этмаяпти.

“Агар келишувга эришилмаса, қуруқликда, ҳарбий нуқтаи назардан, худди шундай ёки ундан ҳам баттарроқ бўлади”, - дея таъкидлади у.

Аввалроқ радикал ҳаракатга яқин бўлган Maan агентлиги яқин кунларда Фаластин ҳаракати ва Исроил томони ўртасида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилиш бўйича келишув имзоланиши ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 16:00 22.07.2025. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!