Исроил ҳукумати Ғазо секторидан фаластинликларни ихтиёрий равишда кўчириш бўйича махсус маъмурият ташкил этилишини маъқуллади.
Бу ҳақда Ynet портали Исроил бош вазири девонига таяниб хабар берди.
"Вазирлар маҳкамаси кеча тунда Ғазодан ихтиёрий муҳожирлик билан шуғулланувчи идора ташкил этишни маъқуллади”, — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, ҳукумат Исроил мудофаа вазири Исраэль Кацнинг “АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарашларига кўра, Исроил ва халқаро қонунчилик қоидаларига риоя қилган ҳолда” қизиқиш билдирган ғазоликлар учун учинчи мамлакатларга ихтиёрий эмиграция бўйича маъмурият ташкил этиш ҳақидаги таклифини маъқуллаган.
Ynet маълумотларига кўра, янги бошқарма мудофаа вазирига ҳисобот беради ва “ғазоликларнинг учинчи давлатларга ўз ихтиёри билан кетиши учун хавфсиз ва назоратли ўтишларини тайёрлаш ва таъминлаш”, жумладан, хавфсизликни таъминлаш, саёҳат йўналишларини тасдиқлаш, Ғазо секторидаги белгиланган назорат-ўтказиш пунктларида текширувдан ўтказиш ва “бўлган мамлакатларга қуруқлик, денгиз ва ҳаво орқали саёҳатни таъминлашни мувофиқлаштириш” учун жавобгар бўлади.