Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил вазири Ғазо уруши тўхтаса, ҳукуматдан истеъфо беришини билдирди

Исроил вазири Ғазо уруши тўхтаса, ҳукуматдан истеъфо беришини билдирди

Ўта ўнг қарашли Исроил Аҳоли пунктлари ва миллий вазифалар вазири жиноятчи Орит Струк хавфсизлик кенгаши йиғилиши олдидан, агар уруш тўхтаса, лавозимидан кетишини маълум қилди.

"Диний сионизм" партияси аъзоси жиноятчи Струк бундай ҳолат "Исроилнинг ҲАМАСни бўйсундириш ва йўқ қилишдан воз кечишини англатади ва биз катта фалокатга дуч келамиз," деди.

"Агар шундай бўлса, биз ҳукуматда қолмаймиз. Биз йўл қўйган даҳшатли хато ҲАМАСнинг кучайиши туфайли одамлар ҳаётида оғир оқибатларга олиб келади," деди Струк.

Бундай даъватлар Исроил ҳукуматининг бошқа ўта ўнг қарашли аъзолари, жумладан, молия вазири жиноятчи Безалел Смотрич томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Киритилди: 20:55 17.02.2025. Ўқилди: 1124 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!