Исроил ва Хамас сешанба куни эълон қилиниши мумкин бўлган сулҳ битими шартларини якунламоқда.
Бу ҳақда араб ва Исроил расмийлари маълум қилди.
"Исроил ва ХАМАС сешанба куни эълон қилиниши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларини якунламоқда. Бу Ғазо секторидаги жангларни ҳеч бўлмаганда тўхтатиб, гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишга олиб келадиган келишувга умид уйғотади”, — дея таъкидлайди нашр.
Томонлар келишувнинг асосий бандлари бўйича келишиб олдилар, аммо баъзи матнларни ҳалигача якунлашмоқда.
“Иккала томон ҳам аввалги мунозараларда бўлгани каби музокаралар барбод бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди”, — дея аниқлик киритади нашр.
Ҳар қандай келишув ҳали ҳам Исроил хавфсизлик маҳкамаси ва тўлиқ ҳукумат томонидан тасдиқланиши керак. Аммо томонлар эришилган ютуқларни муҳим деб таърифлаб, бу охирги пауза 2023 йил охирида тугаганидан бери ўт очишни тўхтатишга энг яқин бўлганини айтишди.
Нашрнинг таъкидлашича, томонлар 20 январга белгиланган АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси олдидан келишувга эришмоқчи.