Исроил ва Ливан сўнгги ўн йилликлар ичида илк бор тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади «Bloomberg».
«Гарчи бу Яқин Шарқнинг ушбу икки давлати ўртасида сўнгги ўттиз йилдан ортиқ вақт ичида ўтказиладиган илк тўғридан-тўғри музокаралар бўлса-да, расмий шахсларнинг камчилиги тезкор ижобий натижа кутмоқда», — дейилади материалда.
Агентликнинг қайд этишича, тинчлик шартномаси Эрон билан бўлаётган зиддиятларга ўралашиб қолиш хавфи остида турган АҚШ президенти Дональд Трамп учун йирик дипломатик ғалаба бўлган бўлар эди.