Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Исроил ўз қўшинларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди

Исроил ўз қўшинларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди

Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Бош штаби бошлиғи Эял Замир яқин келажакда Эронга қарши жанговар ҳаракатларнинг эҳтимолий қайта тикланишига тайёргарлик кўриш ва юқори шайлик режимига ўтишни буюрди, деб хабар бермоқда Yediot Ahtonot нашри ўз манбаларига таяниб.

Бош штаб бошлиғи бундай фармойишни АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушни тугатиш бўйича музокаралар муваффақиятсизликка учраганидан сўнг берди.

Ҳарбий манбаларнинг сўзларига кўра, ЦАХАЛда 2025 ва 2026 йилларда Эрон билан бўлган уруш вақтида қўлланилганига ўхшаш махсус жанговар баённома (протокол) кучга кирган.

Киритилди: Бугун 21:28. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!