Портлашлар Дамашқ чеккаларида, шунингдек, Ҳама ва Ҳомс вилоятларида қайд этилди.
Исроил Мудофаа кучларининг (ЦАХАЛ) маълум қилишича, зарба берилган аэродромлар ва омборлар Исроил фуқаролик аҳолиси учун таҳдид туғдирган.
Таъкидлаш жоизки, ҳужумлар нишонига айланган ҳудудлар Сурияда ҳокимият тепасига келган “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” гуруҳининг назорати остида.
Эслатиб ўтамиз, Асад ҳокимиятдан ағдарилгандан сўнг Исроил Голан тепаликларидаги буфер зонани эгаллаб олган ва Сурия ҳарбий базаларига зарба берган эди.
Исроил матбуоти хабар беришича, мамлакат ҳукумати Сурияда Туркия билан эҳтимолий тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда, чунки Асадни ағдариб ҳокимиятга келган кучлар Анқарага содиқ деб ҳисобланади.