Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Трампнинг Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш шартларига рози

Исроил Трампнинг Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш шартларига рози

Исроил АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифини қабул қилди.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Венгриялик ҳамкасби Петер Сийярто билан Будапештда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Исроил урушни тўхтатиш бўйича, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҲАМАС қуролларидан воз кечишни ўз ичига олган кенг қамровли келишувни қабул қилишга тайёр”, — деди Саар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп ҲАМАСга “якуний огоҳлантириш” бериб, Исроил Ғазодаги урушни тугатиш шартларини қабул қилганини айтган эди. Бироқ, Трамп қайси шартлар назарда тутилганини аниқлаштирмаган.

Киритилди: 17:58 08.09.2025. Ўқилди: 754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!