Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил тинчлик сулҳини 47 марта бузди

Исроил тинчлик сулҳини 47 марта бузди

Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, тинчлик шартномаси имзоланганидан сўнг Исроилнинг ўт очиши натижасида 38 киши ҳалок бўлган.

“Ғазо секторида уруш тугагани эълон қилинганидан бери Исроил қатор қонунбузарликларга йўл қўйди, ҳозирда уларнинг сони 47 тага етди... Исроил томонидан давом этаётган қонунбузарликлар туфайли 38 киши ҳалок бўлди, 143 киши яраланди”, — дейилади Ғазо ҳукумати матбуот хизмати хабарида.

Бир кун олдин, Исроил бош вазири Нетаняху, тинчлик сулҳига қарамасдан, Исроил Ғазодаги барча мақсадларига эришишини, жумладан, ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш қарори қатъий эканини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти саъй-ҳаракатлари билан ҲАМАС ва Исроил орасида тинчлик шартномасини тузиш учун дастлабки қадамлар қўйилганига бир неча кун бўлди. Ўтган давр мобайнида ҲАМАС асирга олинганлар ва уларнинг танасини Исроилга қайтарди. Исроил қўшинларини хавфсиз масофага олиб чиқди.

13 октябрь куни Шарм аш-Шайхдаги бўлиб ўтган "Тинчлик саммити"да АҚШ президенти Дональд Трамп, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ғазодаги можарони тинч ҳал этишга оид кенг қамровли ҳужжат имзолашган эди.

Киритилди: 21:05 18.10.2025. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!