Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил “Темир нур” номли лазерли қурол тизими билан ракеталар ва дронларни йўқ қилишга тайёр эканини эълон қилди — Тhe Jerusalem Post

 Исроил “Темир нур” номли лазерли қурол тизими билан ракеталар ва дронларни йўқ қилишга тайёр эканини эълон қилди — Тhe Jerusalem Post

Исроил Мудофаа вазирлиги лазер асосидаги “Темир нур” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими яқин ойларда фойдаланишга топширилишини билдирди, дея хабар бермоқда нашр.

Вазирлик маълумотига кўра, узоқ масофали лазерли қурол тизими Исроил жанубида бир неча ҳафта давомида синовдан ўтказилган. Бу турдаги қурол ёрдамида ракеталарни, миномёт снарядларини ва турли дронларни тутиб қолиш мумкинлиги айтилмоқда.

"Юқори қувватли лазер тизими Исроилда мавжуд ракетага қарши мудофаа тизимларига қараганда анча арзон", дея ёзмоқда The Jerusalem Post.

Исроил аввал ҳам қисқа масофали ва паст қувватли лазерли ҳаво мудофаа тизимларидан фойдаланган. Лазер қуроллари ҳозирда АҚШ, Россия ва Буюк Британия каби дунёнинг турли давлатларида фаол ишлаб чиқилмоқда ёки аллақачон қуролланишга қабул қилинган.

Киритилди: Бугун 17:00. Ўқилди: 367 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!