Вазирликнинг баёнотига кўра, мазкур ҳисобот “сохта” бўлиб, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати манфаатларига мослаб ёзилган.
Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги 22 август куни маълум қилди..
"Унда келтирилган маълумотлар ёлғон", дейилади Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг Телеграм-каналидаги хабарида.
Шунингдек, Исроил расмийлари Ғазо секторига 100 мингдан ортиқ гуманитар ёрдам ортилган юк машиналари кириб борганини ва бу бозорларда озиқ-овқат мўл-кўллиги ҳамда нархлар пасайишига олиб келганини маълум қилган.
БМТнинг баёноти Озиқ-овқат хавфсизлиги босқичларининг комплекс таснифи (ИПC) маълумотларига асосланган.