Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Сурияга янги зарбалар берди

Исроил Сурияга янги зарбалар берди

Сурия давлат оммавий ахборот воситалари жума куни кечқурун Исроил ҳарбийлари Суриянинг бир қанча ҳудудларига янги зарбалар берганини хабар қилмоқда. Хусусан, Дамашқ шимоли ва Ҳама шаҳри яқинидаги ҳудудлар ўққа тутилгани маълум қилинди.

Аввалроқ Исроил армияси Дамашқдаги президент саройи яқинидаги ҳудудларни ҳам ўққа тутган эди. Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, улар друз халқи вакилларини ҳимоя қилишга уринмоқда.

Дамашқ эса Сурия ҳукумати вакиллари кеча кечқурун друзлар етакчилари билан келишувга эришганини маълум қилди.

Киритилди: 09:49 03.05.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!