Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил Суриядан мамлакатнинг бир қисмини демилитаризация қилишни ва друзларга кафолат беришни талаб қилди

Исроил Суриядан мамлакатнинг бир қисмини демилитаризация қилишни ва друзларга кафолат беришни талаб қилди

Исроил Суриянинг жануби-ғарбий қисмини қуролсизлантириш учун кафолатлар ва Сурия билан музокараларда суриялик друзлар учун хавфсизлик кафолатларини қидирмоқда.

Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху идораси маълум қилди.

"Сурия билан музокаралар давом этмоқда. Уларнинг тугалланиши Исроил манфаатларига, жумладан Сурия жануби-ғарбий қисмини қуролсизлантириш ва бу мамлакатдаги друзлар учун хавфсизлик кафолатларига боғлиқ", - дейилади идорада.

22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Исроил президенти Аҳмад ал-Шара Сурия “Исроил билан уруш қилмасликни исташини, чунки қурилиш жараёнини давом эттириш учун тинчлик зарурлигини” айтди. Унинг қўшимча қилишича, қўшни икки давлат хавфсизлик чоралари бўйича келишиб олиши мумкин, аммо “ҳар қандай ҳолатда ҳам Исроил Сурия ҳудудидан чиқиб кетиши керак”.

Киритилди: 10:00 25.09.2025. Ўқилди: 782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!