Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) бўлинмалари Сурия билан чегарадаги буфер зонада ва Хермон тоғининг Сурия томонида қолади, деди яҳудий давлати мудофаа вазири Исраэл Кац.
"Исроил мудофаа армияси Хермонт тоғи чўққисида ва буфер хавфсизлик зонасида [Сурия жанубида] қолади," - деб ёзди у Х саҳифасида.
2024 йил декабрь ойида Сурияда ҳокимият алмашганидан сўнг, Исроил армияси ўз кучларини жанубдаги араб республикаси билан чегарадаги буфер ҳудудга жойлаштирди. Ўшанда Исроил ҳарбийлари қаршиликсиз Голан тоғидаги Хермон тоғ тизмасининг Сурия томони устидан назорат ўрнатди.