Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар «Ал-Арабия» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Тель-Авив Сурия ҳудудларини қўлга киритиш ниятида эмас ва хавфсизлик бўйича келишув ҳар икки томон манфаатига хизмат қилиши мумкин.

Саар эслатишича, 2024 йил 8 декабрда Баас режими ағдарилиши билан якунланган Суриядаги инқилобдан сўнг Исроил мамлакат жанубида авиа зарбаларни кучайтирган ва оккупация ҳудудини кенгайтирган.

Киритилди: 15:14 18.12.2025. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!