Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил Суриядаги друзлар туфайли ҳаво ҳужумларини кучайтирди

Исроил Суриядаги друзлар туфайли ҳаво ҳужумларини кучайтирди

Исроил армияси Сириянинг жануби-ғарбида жойлашган Эс-Сувайда вилоятидаги зўравонликлар фонида мамлакат ҳудудида ҳаво ҳужумларини давом эттираётганини маълум қилди. Бу ҳудуддаги тўқнашувлар марказида друзлар турибди.

Исроил армияси матбуот хизмати маълумотига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эс-Сувайда томон илгарилаётган Сурия ҳарбий кучларига зарба берган. Уруш объекти сифатида танклар, ракеталар мосламалари ва оғир пулемётлар ўрнатилган пикаплар нишон қилинган.

Шунингдек, Исроил армияси Суриядаги йўлларни тўсиш мақсадида ҳам ҳужумлар амалга оширганини қайд этди. Ҳужумлардан сўнг олинган видеокадрлар эълон қилинди.

Изроил армияси вакили, юг Сириядаги друзлар ва Дамашқ расмийлари билан боғлиқ вазиятни доимий кузатиб борилаётганини айтди. Шунингдек, Исроилнинг сиёсий раҳбарияти кўрсатмалари асосида ушбу ҳудудга нисбатан турли сценарийлар учун тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди.

13 июль куни Эс-Сувайда вилоятида бедуин қабилаларига тегишли автомобилларни друз гуруҳлари томонидан эгаллаб олиниши оқибатида қуролли тўқнашувлар юз берди.

Маълумки, Башар Асад режими ағдарилгандан сўнг Исроил ҳукумати Эс-Сувайдадаги друзлар минтақаcини Сурияга тўлиқ қўшилишининг олдини олишга ҳаракат қилган ва уларга сиёсий ҳамда ҳарбий ёрдам кўрсатишни ваъда қилган.

Тель-Авивдан, жумладан бош вазир Биньямин Нетаньяҳу ва мудофаа вазири Исраэль Кац томонидан Сурия ҳукуматига қарши ҳужумлар «кучайтирилиши» ҳақида оғир огоҳлантиришлар янграётгани қайд этилмоқда.

Киритилди: 19:34 16.07.2025. Ўқилди: 565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!