Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил Суриядаги демилитаризация зонаси бўйича музокараларни бошлади

Исроил Суриядаги демилитаризация зонаси бўйича музокараларни бошлади

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг айтишича, "айни пайтда" Дамашқ жанубида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Бу ҳақда бош вазир девони маълум қилди.

"Ҳозир биз учта нарсага эътибор қаратмоқдамиз: Ас-Сувайда вилоятидаги друзлар жамоасини ҳимоя қилиш, Дамашқ жанубидан Голан тепаликларигача, жумладан Ас-Сувайда провинциясигача демилитаризация қилинган ҳудуд яратиш ва озиқ-овқат, қурилиш материаллари, шунингдек, кенг кўламли тиббий ёрдам етказиб бериш имконини берадиган гуманитар йўлак яратиш. Бу ҳақда Исроил шимолида исроиллик друзлар жамоасининг руҳий етакчиси Шайх Муафак Тариф билан учрашувда айтди.

Аввалроқ Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад ал-Шара Араб Республикаси ва Исроил делегациялари хавфсизлик чоралари бўйича икки томонлама келишувни ишлаб чиқиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришганини маълум қилганди. У, шунингдек, Яқин Шарқ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий интеграциянинг муҳимлигини таъкидлаб, “Сурия ва минтақа манфаатларига мос келадиган ҳар қандай қарорни қабул қилиш ёки келишувни тасдиқлашдан тортинмаслигини” таъкидлади.

Киритилди: 11:30 29.08.2025. Ўқилди: 913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!