Исроил 15 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг тегишли илтимосига биноан Сурия ҳарбий объектларига ҳужумларни тўхтатишга ваъда берди.
Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Сурия ҳукумати Исроилни Ас-Сувайда ҳудудига танклар юбориш ҳақида олдиндан хабардор қилган ва бу минтақада тартиб ўрнатиш мақсадида қилинганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни жанубдаги Ас-Сувайда вилоятида тўқнашувлар содир бўлган, шиддатли отишмалар давомида камида 46 друз, 28 бадавий ва яна 4 тинч аҳоли ҳалок бўлган. Можарони тугатиш учун Дамашқдан жанубга юборилган ҳукумат кучларининг йўқотишлари 18 жангчини ташкил этди.
Расмийлар Ас-Сувайдада комендантлик соати жорий қилди, Ички ишлар вазирлиги қўшинлари ва ўтиш даври ҳукумати Мудофаа вазирлиги шаҳарнинг марказий қисмини тозалаш операциясини ўтказди ва у ердан ўзини-ўзи мудофаа бўлинмаларини ҳайдаб чиқарди. Друзлар жамоасининг шайхлари ҳукумат қўшинларининг Ас-Сувайдага киришини олқишлаб, маҳаллий жангчиларни “қаршилик кўрсатишни тўхтатиб, қуролларини расмийларга топширишга” чақиришди.