Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Исроил суди "Ҳамас" жангарилари сақланаётган "Кциот" қамоқхонаси атрофида тимсоҳлар солинган зовурлар барпо этишни вақтинча тақиқлади

Исроил суди "Ҳамас" жангарилари сақланаётган "Кциот" қамоқхонаси атрофида тимсоҳлар солинган зовурлар барпо этишни вақтинча тақиқлади

Бу ҳақда Times of Israel нашри хабар берди.

​Судга даъво аризасини "Let the Animals Live" ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти киритган. Суд ушбу масала қўшимча кўриб чиқишни талаб этади деган тўхтамга келди ва суриштирув ўтказилаётган даврда ишларни тўхтатиб қўйди. Ушбу иш бўйича якуний ҳукм чиқарилгунга қадар "Кциот" қамоқхонасига тимсоҳларни олиб келиш мумкин эмас.

​"Кциот" қамоқхонасида 170 метрлик зовур қурилиши бошлангани ҳақида июл охирида маълум бўлган эди.

Миллий хавфсизлик вазирлиги режасига кўра, ушбу зовур блокда сақланаётган маҳбусларни қўриқлайдиган тимсоҳлар учун мўлжалланган.

​Бу жараён Исроил Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Нил тимсоҳларининг мақоми ёввойи ҳайвонлардан "асирликда кўпайтириладиган ёввойи ҳайвонлар" тоифасига ўтказилганидан сўнг мумкин бўлди. Янги мақом жониворларни асирликда кўпайтириш ҳамда улардан тижорий ёки бошқа мақсадларда фойдаланишга рухсат беради.

Киритилди: 16:12 03.08.2026. Ўқилди: 4398 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!