Эроннинг сўнгги соатлар давомида Димона ва Арад шаҳарларига йўллаган ракета зарбалари 100 дан ортиқ исроилликнинг жароҳатланишига олиб келди.
Бу ҳақдаги маълумотни The Times of Israel газетаси келтирмоқда. Нашр маълумотларига кўра, Арадда 71 киши жабрланган бўлиб, улардан ўн нафари оғир аҳволда қолмоқда.