Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил Россия манфаатларига қарши баёнот берди

Исроил Россия манфаатларига қарши баёнот берди

Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ эканини билдирган Исроил, россияпараст бўлгинчилар назоратидаги ҳудудларда ўтказилган референдумларни тан олмаслигини эълон қилди.

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган баёнотда Украина шарқидаги россияпараст бўлгинчилар назорати остидаги сўзда Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларида ўтказилган референдумлар тан олинмаслиги билдирилди.

Баёнотда Исроилнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқ экани қайд этилди.

Россия президенти Владимир Путин референдум натижаларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Украина Ташқи ишлар вазири Дмитро Кулеба референдум қарорларига муносабат билдириб, “Сохта референдум ҳеч нарсани ўзгартирмайди” деган эди.

Референдум натижасида Россиянинг ушбу ҳудудларни аннексия қилиши кутилар экан, расмий Москва референдумдан кейин Россия ҳудуди деб ҳисобланган ҳудудларни ҳимоя қилиш учун стратегик ядро қуролларидан ҳам фойдаланишлари мумкинлигини билдирмоқда.

Киритилди: 21:23 28.09.2022. Ўқилди: 5180 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!