Суд қарорига қарамай, Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар етарли озиқ-овқат олишдан маҳрум бўлиб, баъзилари тана вазнининг ярмидан кўпини йўқотган.
10 мингдан ортиқ фаластинлик асир, жумладан аёллар ва болалар, очлик ва тиббий эътиборсизлик оқибатида азоб чекаётгани қайд этилмоқда. Олий суд маҳбусларни соғлигини сақлаш учун озиқ-овқат билан таъминлашни буюрган, аммо вазият уч ойдан ортиқ ўзгармаган.
Исроил қамоқхона хизмати суд қарорига амал қилиш мажбуриятини инкор этмайди, аммо вазиятни назорат қилувчи махсус гуруҳ ҳали самара бергани йўқ.