Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил қамали Ғазода 57 нафар фаластинликни очликдан ўлдирди

Исроил қамали Ғазода 57 нафар фаластинликни очликдан ўлдирди

"Al Jazeera"нинг хабар беришича, Исроилнинг Ғазо секторини қамал қилганидан икки ойдан ортиқ вақт ўтгач, Ғазо шаҳри ғарбидаги Рантиси шифохонасида Жанан Солиҳ ас-Сақафий исмли чақалоқ тўйиб овқатланмаслик ва сувсизланишдан вафот этган.

Ғазо ҳукуматининг матбуот хизмати маълумотига кўра, қамал туфайли ҳудудда камида 57 нафар фаластинлик очликдан жон берган. Халқаро ҳамжамият чегараларнинг очилишини таъминлаш учун чоралар кўришга чақирилмоқда.

Исроил армияси жума куни кечқурун Сурияда амалга оширган ҳаво ҳужумлари тўлқинида камида икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 52 495 фаластинлик ҳалок бўлган, 118 366 нафари эса яраланган.

Ғазо ҳукумати матбуот бўлими ҳалок бўлганлар сонини 61,700 дан ортиқ деб эълон қилди, вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ўлган деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 20:20 03.05.2025. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!