Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Исроил президенти тарихда илк бор БААга келяпти

Исроил президенти тарихда илк бор БААга келяпти

Исроил президенти Ицхак Герцог якшанба куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)га сафар қилади. Шу пайтгача Исроилнинг бирорта президенти БААга келмаган.

Икки кунлик сафар доирасида Ицхак Герцог Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ал-Наҳайён билан учрашади, Дубайдаги “Экспо – 2020” кўргазмасида Исроил Миллий кунининг очилишида иштирок этади. Бундан ташқари, БААдаги яҳудийлар жамоаси вакиллари билан ҳам кўришади.

Ўтган йилнинг декабрида Исроил бош вазири Нафтали Беннет ҳам БААга келган эди, ундан аввал Исроил бош вазирларидан ҳеч бири БААга сафар қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, БАА ва Исроил ўртасидаги дипломатик алоқалар 2020 йилда АҚШнинг воситачилигида бошланди. Ўтган йили эса томонларнинг элчихоналари очилди.

Киритилди: 21:10 26.01.2022. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!