Исроил президенти Исаак Герцог жума куни Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим бўйича конференцияси доирасидаги тарихий учрашувда қўл бериб кўришди, дея хабар беради Исроил ОАВлари икки етакчининг қўл бериб кўришган суратини эълон қилди.
Ynet порталига кўра, Исроил президенти ва Қатар амири ўртасида "узоқ суҳбат бўлиб ўтди".
Учрашув Қатарнинг Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатишга эришиш ва гаровга олинганларни қайтариш бўйича воситачилик саъй-ҳаракатлари фонида бўлиб ўтди.