Исроил армияси Ободан шаҳри яқинида жойлашган Эрон ҳарбий гарнизонига бир неча бор зарба берди. Бу ҳақда 17 июнь куни Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати хабар берди.
Телеграм каналида эълон қилинган кадрларда ракета келиб тушган жойда ёнғин чиққанини кўриш мумкин.
"Исроил режими Ободан шаҳри яқинидаги Арванд вилоятидаги ҳарбий гарнизонга ҳужум қилди", — дейилади хабарда.
Ўз навбатида, ИИҚК "Тўғри ваъда 3" операцияси доирасида Исроилга ҳужумларнинг тўққизинчи тўлқини 16 июнь оқшомидан 17 июнь эрта тонгига қадар давом этишига ваъда берди.