Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Исроил музокаралар пайтида Ғазони электрсиз қолдирди! ҲАМАС Исроилни "шантаж"да айблади

Исроил музокаралар пайтида Ғазони электрсиз қолдирди! ҲАМАС Исроилни "шантаж"да айблади

Исроил Қатардаги ўт очишни тўхтатиш музокаралари олдидан Ғазода электр таъминотини узиб қўйди.

Бугун Исроил музокарачилари Доҳага бориши кутилмоқда, Миср, Қатар ва АҚШ воситачилари ўт очишни тўхтатиш келишувини қайта тиклашга уринмоқда.

ҲАМАС Исроилнинг Ғазо маркази ва жанубидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи асосий чучуклаштириш заводида электр таъминотини узиш ҳаракатини қоралаб, Исроил ҳукуматини "арзимас ва қабул қилиб бўлмайдиган шантажда" айблади.

АҚШ президенти Доналд Трамп элчиси ҲАМАСнинг исроиллик асирларни озод қилиш бўйича тўғридан-тўғри музокаралари "жуда самарали" бўлганини айтиб, "бир неча ҳафта ичида Ғазода вазият ўзгариши мумкинлигини" қўшимча қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ғазога қарши урушида 48 467 фаластинлик ҳалок бўлганини, 111 913 киши жароҳатланганини тасдиқлади. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб фаластинликлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини камида 61 709 нафарга етганини маълум қилди.

Киритилди: 21:15 10.03.2025. Ўқилди: 462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!