Бугун 7 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил мудофаа вазири: "ХАМАС жангариларини йўқ қилишда давом этамиз"

Исроил мудофаа вазири: "ХАМАС жангариларини йўқ қилишда давом этамиз"

Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ўз назорати остидаги ҳудудларда ХАМАС жангариларини йўқ қилишда давом этишини айтди.

Кац бу ҳақда Facebook’даги саҳифасида ёзган.

"Исроилнинг Ғазодаги сиёсати аниқ: Исроил армияси бизнинг назоратимиз остидаги сариқ зона ичида ҳеч қандай чекловларсиз туннелларни йўқ қилиш ва ХАМАС жангариларини йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқда. Мақсад, барча гаровга олинганлар ва ўлганларни қайтариш билан бирга, ХАМАсни қуролсизлантириш ва Ғазони қуролсизлантиришдир", деб ёзади у.

Киритилди: 18:45 05.11.2025. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!